Канада соҳилларида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди.
Бу ҳақда АҚШ геология хизмати маълум қилди, деб ёзади “Report” .
Хизмат маълумотларига кўра, зилзила эпицентри 2000 га яқин аҳолиси бўлган Порт-Макнейл шаҳридан 228 км ғарбда жойлашган. Зилзила чуқурлиги 10 км ни ташкил қилган.
Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. Цунами хавфи эълон қилинмаган.