Канада Бош вазири Марк Карни агар Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу мамлакатга келса, уни ҳибсга олишини тасдиқлади.
"Bloomberg"га берган интервьюсида, аввалги бош вазир Жастин Трюдонинг “Нетаньяҳуни ҳарбий жиноятлар учун қўлга олиш” ваъдасини қўллаб-қувватлашини айтди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Халқаро жиноят суди Исроилнинг апелляциясини рад этди ва Нетаньяҳу ҳамда собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантга нисбатан Ғазодаги геноцид ишлари бўйича ҳибс ордерини кучда қолдирди.