Бугун 28 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Канада бош вазири Европарламентда нутқ сўзлайди

Канада бош вазири Европарламентда нутқ сўзлайди

Канада бош вазири Марк Карни 17 сентябрь куни Европарламентда нутқ сўзлайди. Ташриф Оттава ва Брюссель ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатлари, шунингдек, Канада ва АҚШ ўртасидаги савдо зиддияти кучайиб бораётган бир пайтга тўғри келади.

Карни Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг таклифига биноан Страсбургга боради.

16 сентябрь куни Европарламентнинг ялпи мажлисида фон дер Ляйен «Европа Иттифоқининг ҳолати тўғрисида»ги йиллик нутқини сўзлайди.

«Бош вазирнинг ушбу муҳим ташрифи ЕИ ва Канада ўртасидаги алоқаларни янада чуқурлаштириш ҳамда муносабатларимизни мустаҳкамлаш учун имконият яратади», — деб ёзди Европарламент раиси Роберта Метсола X ижтимоий тармоғида.

Карнининг ташрифи Вашингтон билан савдо музокаралари муваффақиятсиз якунланганидан кейин амалга ошади. АҚШ 24 август куни қарийб 20 миллиард долларлик Канада товарларига 50 фоизгача бож жорий этганидан сўнг, Оттава жавоб чораларини кўришга тайёрлигини билдирди.

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти билан муносабатлар кескинлашиб бораётган бир шароитда Карни Канаданинг европалик ҳамкорлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш тарафдори бўлиб келмоқда.

Киритилди: 15:46 27.08.2026. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!