Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Канада АҚШ товарларига 27,6 миллиард долларлик жавоб божларини жорий этади

Канада АҚШ товарларига 27,6 миллиард долларлик жавоб божларини жорий этади

Канада 8 сентябрдан бошлаб умумий қиймати 27,6 миллиард доллар бўлган АҚШ товарлари импортига жавоб божларини жорий этади.

Бу ҳақда ТАСС Канада молия вазири Франсуа-Филипп Шампаньга таяниб хабар берди.

Вазирнинг маълум қилишича, янги бож ставкалари маҳсулот тоифасига қараб 15, 25 ёки 50 фоизни ташкил этади.

Канада томонининг чоралари АҚШ аввалроқ Канаданинг худди шундай маҳсулотларига нисбатан жорий этган тарифларга мос бўлади.

Шампань, шунингдек, ҳозирда амалда бўлган Канада божлари, жумладан автомобилларга нисбатан жорий этилган тарифлар ҳам ўз кучида қолишини таъкидлади.

Киритилди: 23:15 25.08.2026. Ўқилди: 422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!