Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 1050 дан ортиқ музей ашёлари ва коллекциялари сақланмоқда

A A A
Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 1050 дан ортиқ музей ашёлари ва коллекциялари сақланмоқда

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 1050 дан ортиқ музей ашёлари ва коллекциялари сақланмоқда.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда музей директори Гулабза Қаршиева маълум қилди.

Музей фондида ХVI-ХVII асрларда яратилган Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари мўйқаламига мансуб миниатюра асарлари нусхалари, ХVII аср охири ХVIII аср бошларига оид “Макка тасвири” миниатюраси, Бухоро, Самарқанд, Ҳирот, Табриз ва Исфахон каби машҳур мактаблар услубида яратилган миллий миниатюра намуналари, локли миниатюра намуналари, амалий санъат асарлари билан бирга, фаннинг турли соҳаларига оид қадимий ва ноёб қўлёзма асарлар сақланади.

Замонасининг уста хаттотлари томонидан куфи, сульс, насх, настаълиқ каби ёзув хатларида кўчирилган ва моҳир наққошлари - шамслар, зарварақлар ва гўзал нақшлар билан безаган қўлёзма ва тошбосма асарлар орасида ноёб намуналар мавжуд бўлиб, улар ХII, ХV-ХIХ асрлар китобат тарихини ўрганишда ҳамда илм-фан тараққиётида муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Музейда Камолиддин Беҳзоднинг шогирди Қосим Али Чеҳракушойга ёзган мактубининг нусхаси сақланади.

Музей фонди 2018 йилда олиб борилган халқаро ҳамкорлик натижасида Туркия Республикаси Истанбул шаҳридаги Тўпқопи саройи музейи ҳамда Турк ва Ислом асарлари музейи фондида сақланаётган Самарқанд, Бухоро ва Ҳиротда китобат қилинган 18 та бадиий безакли қўлёзмаларга ишланган 150 дан ортиқ безаклар ва миниатюралар нусхалари бепул совға қилинган ва илк марта Ўзбекистонда намойиш этилди.

Киритилди: 18:34 20.05.2024. Ўқилди: 1547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!