Байден президентлик пойгасидан чиққанидан кейин беш соат ичида демократлар Камала Харриснинг кампаниясига 27,5 миллион доллар хайрия қилишди. Маблағлар партия вакиллари томонидан фойдаланиладиган кичик донорлар учун платформа - АcтБлуэ орқали тўпланган, деб хабар беради НБC Неwс .
Платформанинг хабар беришича, у 24 соатдан камроқ вақт ичида 46,7 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлган, бу бир кун ичида энг катта хайрия миқдоридир.