Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Камала Харрис ким бўлиши ҳали ҳам аниқмас...

Камала Харрис ким бўлиши ҳали ҳам аниқмас...

Камала Харрис сиёсий фаолиятини давом эттириш ниятида ва Калифорния губернатори ва мамлакат президенти учун навбатдаги сайловларда иштирок этиш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Ноябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида мағлуб бўлган АҚШ вице-президенти Камала Харрис 2028 йилда яна ўз номзодини қўйиши мумкин, деб ёзади Politico бешта манбага таяниб.

Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, у ўз ёрдамчилари ва яқин атрофидаги одамларга ўз фаолиятини давом эттиришнинг барча мумкин бўлган вариантларини, жумладан, 2026 йилда Калифорния губернатори ёки 2028 йилда мамлакат президентлигига номзодини қўйишни ўрганишни алоҳида топширган.

Баъзи демократлар унинг потенциал номзодини инкор этсаларда, улар Харрис сайловолди кампанияси давомида америкаликларнинг катта қисми устидан ғалаба қозонганини ва партиядаги ўз мавқеини мустаҳкамлаганини тан олишади. Echelon Insights сўрови натижаларига кўра, айни дамда у ўзининг партиядошлари бўлган барча рақибларидан устундир.

Киритилди: Бугун 07:41. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!