Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Камала Ҳаррис тиббий хулосасини эълон қилди

Камала Ҳаррис тиббий хулосасини эълон қилди

Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан шифокори Жошуа Симмонснинг “саломатлиги аъло даражада” эканини тасдиқловчи тиббий хулосасини эълон қилди.

Хулосада қайд этилишича, сиёсатчининг сўнгги тиббий кўриги апрель ойида ўтказилган ва саломатлик билан боғлиқ ҳеч қандай бузилишлар аниқланмаган. Симмонснинг таъкидлашича, 59 ёшли Ҳаррис фаол ҳаёт тарзини олиб боради ва “жуда соғлом овқатланиш” қоидаларига риоя қилади.

Бундан ташқари, у сўнгги уч йил давомида аллерген иммунотерапиясидан ўтган, бу унга сиёсатчи азоб чекаётган мавсумий аллергия аломатларини енгишга ёрдам берди. Шифокор, шунингдек, Ҳаррис чекмаслигини, спиртли ичимликларни эса фақат меъёрида истеъмол қилишини қўшимча қилган.

10 октябрь куни The Wall Street Journal нашри Ҳаррис амалдаги давлат раҳбари Жо Байдендан узоқлашишга уринаётгани, бироқ унинг сиёсати амалдаги президент маъмуриятининг қадамларидан қандай фарқ қилишини тушунтириб бера олмаслигини ёзган эди.

Киритилди: 09:25 13.10.2024. Ўқилди: 1232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!