У нутқини бошлаётганида норозилик билдираётганлардан бири "ўт очишни дарҳол тўхтатинг" деб бақира бошлади.
Бундай шиорлар бир кун олдин Вашингтонда бўлиб ўтган йирик митингда ҳам янграган эди.
"Ҳаммамиз Ғaзoдаги уруш тугашини ва гаровга олинганларнинг озод қилинишини хоҳлаймиз", – деди Ҳаррис.
Шунингдек, Демократик партиядан президентликка номзод можарони тугатиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрлигини қўшимча қилган.
Шундан сўнг уни оломон олқишлай бошлаган ва намойишчилар жим бўлган.