Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Калифорниядаги ёнғин АҚШга қанча зарар келтиргани айтилди

Калифорниядаги ёнғин АҚШга қанча зарар келтиргани айтилди

АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.

AccuWeather аввалроқ ёнғинлар 135 миллиард доллардан 150 миллиард долларгача иқтисодий зарар келтирганини тахмин қилган эди.

"Бу аллақачон Калифорния тарихидаги энг ёмон ўрмон ёнғинларидан бири", деди компания бош метеорологи Жонатан Портер.

Нашрнинг эслатишича, иккита энг йирик ёнғин – Лос-Анжелесдан ғарбдаги Тинч океани Палисадес ҳудудида ва Лос-Анжелесдан шарқдаги Алтадин ҳудудида содир бўлган ёнғинлар 12 мингдан ортиқ бинони вайрон қилган. Хусусан, мамлакатдаги энг қиммат турар-жой бинолари - Санта Моника ва Малибу ўртасидаги участкада ёниб кетди. Бу ерда ўртача кўчмас мулк нархи 2 миллион долларни ташкил қилади.

Ҳозирги ёнғинлар АҚШда содир бўлган сўнгги офатлардан, масалан, 2023 йилдаги Гавайидаги ўрмон ёнғинлари ва 2024 йилдаги Хелена тўфонидан кўпроқ зарар келтирган.

14 январ куни об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда, бу эса ёнғин янада кенгроқ тарқалишига ёрдам беради.

Аввалроқ Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 нафарга етган. Расмийлар қурбонлар сони ҳақида якуний маълумот беришга ҳали эрта эканлигини айтишмоқда.

Киритилди: Бугун 01:12. Ўқилди: 726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!