Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари 150 миллиард долларгача иқтисодий зарар келтириши мумкин

Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари 150 миллиард долларгача иқтисодий зарар келтириши мумкин

Калифорния жанубида давом этаётган ўрмон ёнғинлари натижасида келиб чиққан иқтисодий зарар 135-150 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин.

Бу ҳақда AccuWeather консалтинг компанияси вакили Билл Уэйделл маълум қилди.

"AccuWeather компанияси Жанубий Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари натижасида етказилган жами зарар ва иқтисодий йўқотишлар бўйича ўзининг дастлабки ҳисоб-китобини 135-150 миллиард долларгача қайта кўриб чиқди”, - деб ёзган Уэйделл.

AccuWeather вакилининг таъкидлашича, компания синоптиклари келгуси ҳафтада минтақада кучли шамол ва ўрмон ёнғинлари хавфи кучайиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:22. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!