Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Калифорнияда кучли ёнғин туфайли 30 мингга яқин одам эвакуация қилинди

Калифорнияда кучли ёнғин туфайли 30 мингга яқин одам эвакуация қилинди

АҚШнинг Калифорния штати шимолидаги кучли ёнғин туфайли маҳаллий ҳокимият деярли 30 минг кишини эвакуация қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Унга кўра, Калифорния маркази Сакраментодан унча узоқ бўлмаган Оровил шаҳри яқинидаги ёнғин тезда 1416 гектардан ортиқ майдонни қамраб олгани сабабли 28 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди.

Ёнғинни ўчириш учун штат бўйлаб 1400 дан ортиқ ўт ўчирувчилар юборилди, бироқ чоршанба куни тушдан кейин ёнғин бартараф этишнинг имкони бўлмади.

Маҳаллий расмийлар ёнғинда саккиз киши жабрланганини тасдиқлади, уларнинг камида ярми қутқарувчилардир.

Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.

Киритилди: 15:49 04.07.2024. Ўқилди: 565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!