АҚШнинг Калифорния штати, Саут-Лейк-Тахо шаҳрида ғаройиб ҳодиса рўй берди. Якшанба куни эрталаб Ice Cream Shop номли музқаймоқ дўконида сигнализация ишга тушди. Полиция воқеа жойига етиб келганда, дўкон ичида айланиб юрган қўнғир айиқни кўришди.
Йиртқич дўкондан чиқишдан аввал қулупнайли музқаймоқдан татиб кўришга улгурган. Кейинчалик уни полиция «дўстона муомала» билан ташқарга чиқариб юборди. Айиқнинг сотувчи ўрнида турган видеолавҳаси ижтимоий тармоқларда тарқалди ва интернет фойдаланувчилари уни «Момиқ» деб атади.
Маълумот учун: қўнғир айиқ (Ursus americanus) табиатан 1,8 метргача ўсиши ва 300 килограммдан ортиқ вазнга етиши мумкин. Улар турли хил овқатлар билан: мева, ҳашарот, ҳатто одамлар ташлаган чиқиндилар билан ҳам озиқланади.