Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Каладзе: "Саакашвили қамоқдан чиқа олмайди"

Каладзе: "Саакашвили қамоқдан чиқа олмайди"

Грузиянинг собиқ раҳбари Михаил Саакашвили унга нисбатан бошқа жиноий ишлар ҳам очилгани учун амалдаги президент Саломе Зурабишвили томонидан афв этилган тақдирда ҳам қамоқхонани тарк эта олмайди.

Бу ҳақда Imedi телеканалига берган интервьюсида ҳукмрон "Грузия орзуси – Демократик Грузия" партияси бош котиби, Тбилиси мэри Каха Каладзе айтиб ўтди.

"Билишимча, Саакашвилига қарши бошқа муҳим ишлар ҳам кўриб чиқилмоқда, президентнинг афв этиши эса, агар Зурабишвили шундай қарор қабул қилса, уни озод қила олмайди, деган нуқтаи назардан ўз маъносини йўқотмоқда. Чунки унга қарши бошқа муҳим ишлар қўзғатилган" - деди Каладзе.

Киритилди: 09:24 14.11.2024. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!