Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Кадастр ходими пора билан қўлга тушди

Кадастр ходими пора билан қўлга тушди

🪙Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси Бўстонлиқ туман филиали ходими мазкур туманда жойлашган 8 сотих ер майдонидаги хонадоннинг кадастр ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

🚨Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кадастр ходими сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:21. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!