Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Кабинага беркитилган гиёҳвандлик воситалари фош бўлди

Кабинага беркитилган гиёҳвандлик воситалари фош бўлди

Гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасини олодини олиш ва унга чек қўйиш мақсадида божхона органлари томонидан диомий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2024 йил 3 июл куни соат 22:40 ларда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўзаро ҳамкорликда, “Айритом” чегара божхона постининг “кириш” автоповилонига кириб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситаси кабинасидаги хуфия жойга беркитилган 7 та сариқ рангли скоч билан ўралган ўрамлар борлиги маълум бўлди. Шундан сўнг, ушбу ўрамлар очилиб, махсус электрон тарозида ўлчаб кўрилганда 3 та ўрамда жами оғирлиги 3 кг. бўлган “опий” ва 4 та ўрамда оғирлиги 4 кг. 950 гр. бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.

Хозирда, ушбу холат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:59 05.07.2024. Ўқилди: 500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!