Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 май 2018 йил қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан ўз фаолиятини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 2018-2019 ўқув йили учун бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул эълон қилади.
Университетга умумий ўрта таълимни (11-синф базасида) тамомлаганлик тўғрисида шаҳодатнома (аттестат) ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежи дипломига эга бўлган фуқаролар танлов асосида қабул қилинади.
Қабул квоталари қуйидагича:
Бакалавр
таълим йўналишлари бўйича:
(умумий 100 нафар талаба)
“Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар” факультети:
(умумий 45 нафар талаба:)
«Халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар» факультети:
(умумий 55 нафар талаба:)
Магистратура
мутахассисликлари бўйича:
(умумий 30 нафар магистр)
“Интернет журналистика ва ижтимоий тармоқлар”факультети:
«Халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар» факультети:
Маълумот учун юқорида номи келтирилган сиёсий-ҳуқуқий журналистика, медиаменежмент, интернет журналистика каби янги мутахассисликлар шу кунга қадар Ўзбекистоннинг ҳеч бир журналистика факультетида мавжуд бўлмаган, мутлоқ янги ва замон талабидаги мутахассисликлар дея эътироф этилмоқда.
Қабул жараёни бошқа ОТМлардаги каби 15-июньдан 15–июльга қадар давом этади.
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига 2018 – 2019 ўқув йили учун қабул: Инҳа университети биносида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, “Зиёлилар” кўчаси, 9 –уй.