Журналист Бобур Жалолов ўзбек киноси қозоқ кино саноатидан ортда қолганини ёзган. У Қозоғистонда суратга олинган "Тўмарис" фильмини кўргач, шундай хулосага келган.
Иқтибос
"Бугун қозоқлар ишлаган "Тўмарис" фильмини кўрдим. Ғалати эшитиларкан! Аслида бу картинани ўзбеклар суратга олса, кўпроқ ярашарди. Йўқ, бизникилар эплолмасди! Қозоқлар зўр ишлабди!", деб ёзган блогер.
"Тўмарис" фильми
Бу фильм Қозоғистон киноижодкорлари томонидан 2019 йилда суратга олинган. Сценарийсини Нурсултон Назарбоевнинг кичик қизи Алия Назарбоева ёзган. Режиссёр Акан Сатаев.
Фильмда ал-Фаробий тилидан тарихий шахс Тўмарис ҳаёти тасвирланган. Унда ўзбек актёрларидан Нозим Тўлахўжаев ҳам роль ижро этган. Картинага 6,5 млн. доллар сарфланган.
Тақризчининг ёзишича, сценарий, сюжет, саҳналар ва диалоглар яхши. Фильм қозоқ кино саноати қанчалик ривожланиб улгурганини исботлагани айтилган.
Шунингдек, журналист ўзбек ва қозоқ кино саноатини солиштира олмаслигини ҳам таъкидлаган. Чунки Ўзбекистонда ҳали Қозоғистон киноларичалик солиштирадиган фильмлар суратга олинмаган.
Иқтибос
"Уни ўзбек кинолари билан солиштира олмайман. Негаки ўзбек кинематографиясида бундай картина йўқ, мен кўрмаганман. Яъни кенг масштабда суратга олинган, пул аялмаган, реал жангари саҳналарга бой ўзбек фильми йўқ ҳали.
"Тўмарис" — Қозоғистон фильми, 2019
Режиссёр: Акан Сатаев
Сценарий муаллифлари: Алия Назарбоева, Тимур Жаксиликов
Продюсерлар: Алия Назарбоева, Светлана Нам, Анна Чакиртова
Жанри: драма, тарихий
Бюджети: $6 500 000
Жаҳон премьераси: 2019 йил 1 октябрь
Давомийлиги: 155 дақ. / 02:35
IMDb: 7.1/10
Эслатма! Муаллиф фикри сайт нуқтаи назаридан фарқланиши мумкин.