Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Анoра Содиқова даъвоcи юзасидан биринчи инстанcия суди чиқарган қарорни бекор қилди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов хабар бермоқда, деб ёзади kun.uz.
Ўз постларида журналист Анoра Содиқовага нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган “Муфаса” номи билан фаолият олиб бораётган блогер 25 миллион сўм маънавий зарар ва 5 миллион сўм бошқа зарарларни қоплайдиган бўлди. Шундан ташқари, у журналистдан узр сўраб, постларини ўчириши керак бўлади.
28-май куни ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро суди Анoра Содиқованинг даъвосини рад этган эди.