Бугун 5 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Поликлиникаларда қўшимча тиббий хизматлар пулли бўлиши мумкин

Поликлиникаларда қўшимча тиббий хизматлар пулли бўлиши мумкин

Сенатнинг 9-ялпи мажлисида муҳокама этилган янги қонун лойиҳасига кўра, эндиликда Олий ёки ўрта махсус, профессионал тиббий таълим муассасаларини тугатган ва давлат рўйхатидан ўтган шахсларгина тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қонун лойиҳасида белгиланишича, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари томонидан кўрсатиладиган кафолатланган ҳажмдан ортиқча тиббий хизматлар ҳамда бошқа хизматлар қўшимча хизматлар сифатида ҳисобланади ва улар пулли асосда амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини қонун даражасида белгилаш, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш асослари, унинг оқибатлари, маълумотларнинг очиқлиги ва аҳоли учун фойдаланиш имкониятини таъминлаш каби масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланган.

Киритилди: 00:45 04.08.2025. Ўқилди: 861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!