Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

“Жуда қари”: Карантин Бред Питт, Уилл Смит каби юлдузларни ҳам четлаб ўтмади

“Жуда қари”: Карантин Бред Питт, Уилл Смит каби юлдузларни ҳам четлаб ўтмади

Бутун дунёда ҳукм сураётган пандемия сабаб инсонларнинг ҳаёт тарзи ўзгарди. Карантин нафақат оддий одамларга, балки машҳур юлдузларга ҳам таъсир кўрсатмай қолмади. Изоляцияда ўтириш сабаб уларнинг ташқи кўриниши ва ҳаёт тарзида жиддий ўзгаришлар кузатилди. Масалан, ҳаммага яхши таниш Бред Питтни олайлик.

Бред Питт карантинда ўтирган ҳолатини кўрсатди – папаратси Малибуда уни суратга олишга муваффақ бўлди. Сочлари тартибсиз ўсиб ётган Бред бетартиб кийинган эди. 56 ёшли Бреднинг суратини кўрган мухлислар уни ҳаттоки уйсиз одамга ўхшатишган.                                          

Бред сартарошлар ишламаётган вақтда, одатдагидай ўзини парваришлашнинг имкони бўлмаган пайтда эркаклар қандай ўзгариши мумкинлигини кўрсатиб қўйди. Бред Питт карантинда ташқи кўриниши ўзгарган ягона актёр эмас! Машҳур Уилл Смит ҳақида ҳам шундай фикрга бориш мумкин. Унинг Инстаграмдаги суратини томоша қила туриб, актёрнинг соқоли бетартиб ўсиб кетганини пайқаш қийин эмас. Унинг ҳам соч-соқоли сезиларли оқарган.

Крис Нот, Риз Аҳмед, Дэвид Бекхем, Криштиану Роналду каби бир қатор машҳурлар ҳам карантиндаги ҳолатдан ғаройиб усулда чиқишди – улар сочларини калга олдириб ташлаган эди. Энг ёрқин юлдузлар ҳам аслида биз қатори оддий одам. Уларнинг ҳам биз қатори сочи ўсиб кетади, оқаради, бетартиб кийинишади...

Киритилди: 22:50 29.05.2020. Ўқилди: 3069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!