Бугун 14 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

ЖССТ: Янги глобал пандемиялар хавфи бор

ЖССТ: Янги глобал пандемиялар хавфи бор

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус халқаро ҳамжамиятни огоҳлантирди. Унинг фикрича, янги глобал пандемия рўй бериши муқаррар. Шундай ҳолатга тайёр туриш керак.

– Кейинги пандемия вазият тинчланишини кутмайди, – деган мулозим. – 20 йил ёки янада кўпроқ вақт мобайнида содир бўлиши мумкин. Эҳтимол эртага юз берар... Сўнгги CОVID-19 пандемияси расман 7 миллион одамнинг ҳаётига зомин бўлди, аммо ЖССТ ҳақиқий ўлим ҳолатини 20 миллион, деб ҳисоблайди. Қурбон бўлган инсонлардан ташқари жаҳон иқтисодиёти 10 триллион доллардан кўп зарар кўрди. Гарчи, коронавирус узоқ хотирадек кўринса-да, янги касаллик тарқалиши хавфига ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш лозим. Дунё бўлинган, қарама-қаршилик ҳукм сураётган ҳозирги замонда мамлакатлар ҳамкорлик қилиш ва умумий тил топиш учун ҳали бирлашиши мумкинлиги ҳақида аниқ белги керак.

Ташкилот веб-сайтида эълон қилинган 2024 йил статистикасида келтирилишича, CОVID-19 пандемияси 2020-2021 йилларда мос равишда 4,1 миллион ва 8,8 миллион кишининг умрига зомин бўлган. Натижада бутун дунё бўйлаб ўртача умр кўриш қисқарган.

Киритилди: 16:23 08.04.2025. Ўқилди: 1074 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!