🩺 Қизамиқ, кўкйўтал, дифтерия, қоқшол... Булар — эмлаш орқали олдини олса бўладиган касалликлар. Ҳатто яқин йилларгача ушбу патологияларга жиддий хавф омили сифатида қаралмай ҳам қўйганди.
🔎 Бироқ кейинги пайтларда ана шу хасталиклар дунё бўйлаб яна кенг тарқала бошлади. Айниқса, Европа ва Марказий Осиёда бу борада эпидемиологик вазият барқарор эмас. Миллионлаб одамлар ҳаёти хавф остида.
📋 ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге ва ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Регина Де Доминичис томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда шу ҳақда сўз боради.
📈 Қайд этилишича, ўтган йили Европа минтақасида қизамиқ билан касалланганлар сони 127 минг нафардан ошган. Бу — сўнгги 27 йилдаги энг юқори кўрсаткич.
📊 Кўкйўталга чалинганлар сони эса 2023 йилда 87 минг нафарга етиб, охирги 29 йилдаги рекорд даражадаги ўсиш тенденцияси кузатилган.
💉 Бу — минтақада болаларни мунтазам эмлаш қамрови турғун қолаётгани, айрим мамлакатларда эса сезиларли даражада камаяётгани оқибатидир. Яъни ҳар йили ярим миллиондан ортиқ болалар вакцина олишдан четда қолмоқда.
📌 Агар ҳозирги тенденциялар сақланиб қолса, келгусида минтақада эпидемиологик вазият кескинлашиши мумкин.
‼️ Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ва ЮНИCЕФ барча мамлакатларни бу йўналишда шошилинч чоралар кўришга чақирди.