ЖССТ "3 га 35" ташаббусини тақдим этиб мамлакатларни йил охиригача зарарли маҳсулотлар нархини камида 50 фоизга оширишга ундамоқда. Мақсад — юқумли бўлмаган касалликлардан (ЮБК) ўлим сонини камайтириш ва соғлиқни сақлаш тизимига маблағ жалб қилишдир.
🔹 ЮБК (юрак хуружи, саратон, диабет) 75 фоиз ўлимга сабаб бўлади, кўпинча тамаки, спиртли ичимликлар ва шакар истеъмоли туфайли.
🔹 Зарарли маҳсулотлар нархининг 50 фоизга оширилиши 50 йил ичида 50 млн кишининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
🔹 Ташаббуснинг мақсади — 10 йил ичида $1 трлн солиқ йиғишдир.
🔹 Маблағлар соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий ҳимояга йўналтирилади.
ЖССТ "соғлиқ учун солиқлар"нинг самарадорлигини таъкидлаб, зарарли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлардан воз кечишга чақирмоқда. Ташкилот мамлакатларга техник, сиёсий ва эксперт ёрдамини кўрсатишга тайёр эканлигини билдирмоқда.