Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

ЖССТ раҳбари коронавирус эпидемияси сабабли Хитойга йўл олди

A A A
ЖССТ раҳбари коронавирус эпидемияси сабабли Хитойга йўл олди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус янги турдаги зотилжам эпидемияси сабабли Хитойга йўл олди. Бу ҳақда Гебрейесуснинг ўзи “Твиттер”да маълум қилди.

“Мен Хитойга ушбу давлат ҳукумати ва коронавирус тарқалишига қарши курашда иштирок этаётган мутахассислари билан учрашувлар ўтказгани йўл олмоқдаман”, деб маълум қилган ЖССТ раҳбари.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, у ҳамкасблари каби охирги воқеалар ривожини билишни ва Хитой билан зотилжамдан ҳимояланишни таъминлашда ҳамкорликни мустаҳкамлашни истамоқда.

ЖССТ коронавирус тарқалишини Хитой учун миллий даражадаги фавқулодда вазият деб тан олган, бироқ ҳозирча халқаро фавқулодда вазият деб эълон қилишга қарор қилмаяпти.

Киритилди: 11:01 27.01.2020. Ўқилди: 1790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар