Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЖССТ раҳбари ҳантавирус тарқалган кема йўловчилари эвакуациясини назорат қилиш учун Канар оролларига келди

ЖССТ раҳбари ҳантавирус тарқалган кема йўловчилари эвакуациясини назорат қилиш учун Канар оролларига келди

Маълум қилинишича, ташкилот раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус бортида ҳантавирус тарқалган MV Hondius круиз лайнери йўловчилари ва экипаж аъзолари эвакуациясини шахсан назорат қилади.

ЖССТ раҳбари 10 май куни лайнер етиб келиши кутилаётган Тенерифе аҳолисига мурожаат қилиб, уларга ҳеч қандай хавф йўқлигига ишонтиришга ҳаракат қилди.

"Мени аниқ эшитишингизни хоҳлайман, бу навбатдаги COVID эмас. Ҳантавируснинг аҳоли саломатлиги учун ҳозирги хавфи паст даражада қолмоқда. Ҳамкасбларим билан буни аллақачон бир неча бор таъкидлаганмиз ва ҳозир буни сизга яна қайтариб айтаман", — деди Гебрейесус.

ЖССТ раҳбари билан биргаликда йўловчилар ва экипаж аъзоларини эвакуация қилиш жараёнини Испания соғлиқни сақлаш вазири Моника Гарсия ҳамда Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка ҳам назорат қилади.

Ҳантавируслар — бу кемирувчилар орқали юқадиган вируслар оиласи. Одамлар кўпинча кемирувчилар чиқиндилари заррачалари бўлган чангдан нафас олганда, кам ҳолларда эса кемирувчиларнинг тишлаши орқали ушбу вирусни юқтириб олади. Экспертларнинг таъкидлашича, ушбу кема билан боғлиқ ҳолатда Анд вируси аниқланган. Бу ҳантавируснинг одамдан одамга яқин алоқа орқали юқиши мумкин бўлган ягона туридир. Шунга қарамай, ЖССТ вируснинг кенг аҳоли орасида тарқалиш хавфи ҳамон паст эканини билдирмоқда. Аммо вирусдан ўлим кўрсаткичи 50 фоизни ташкил этади.

MV Hondius кемаси бортида 20 та давлат фуқаролари бўлган 140 дан ортиқ йўловчи ва экипаж аъзолари бор. Лайнерда бўлган уч киши ҳантавирусдан вафот этди. Саёҳат давомида кемадан тушган беш кишида ҳантавирус билан касалланиш тасдиқланган.

Киритилди: Бугун 14:30. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!