Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ЖССТ полиомиелитга қарши янги вакцинани тасдиқлади

ЖССТ полиомиелитга қарши янги вакцинани тасдиқлади

✅ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти полиомиелитнинг 2-турига қарши янги вакцина(nOPV2)ни тасдиқлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

💫 Қайд этилишича, ушбу восита амалиётга киритилгач, мазкур касалликнинг авж олишини чеклаш мумкин бўлади.

🔎 ЖССТ маълумотларига кўра, оғизга томчи орқали қабул қилинадиган nOPV2 препарати амалда қўлланилаётган муқобилларига нисбатан юқори генетик барқарорлик ва самарадорликка эга. Янги эпидемиялар пайдо бўлиши хавфини камайтиради.

✅ Шу маънода, янги вакцинадан фойдаланиш кўплаб мамлакатларни полиомиелитдан холи ҳудудларга айлантириш имконини беради.

📌 Эслатиб ўтамиз, полиомиелит ўткир шол касаллиги бўлиб, асаб тизими, айниқса, орқа мияни шикастлайди. Асосан 5 ёшгача бўлган болаларга бу вируснинг юқиш хавфи юқори ҳисобланади. Баъзан фалажлик ва ўлим ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.

Киритилди: Бугун 11:11. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!