Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ЖССТ: Дунёда тўрт ҳафта ичида коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 8 фоизга камайди

A A A
ЖССТ: Дунёда тўрт ҳафта ичида коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 8 фоизга камайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида қайд этилишича, шу йил 9 январдан 5 февралгача 10 миллион 458 мингдан ортиқ кишига коронавирус ташхиси қўйилган. Улардан 90 минг 520 нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Бу рақамлар ўтган 4 ҳафта ичида Ер юзида СOVID-19 ни юқтириш ҳолатлари 89 фоизга, ўлим ҳолатлари эса 8 фоизга камайганини ифодалайди.

28 кун давомида энг кўп беморлар аниқланган мамлакатлар:

Хитой — 3,48 миллион,

Япония — 2,43 миллион,

АҚШ — 1,32 миллион,

Жанубий Корея — 736 минг,

Бразилия — 389 минг нафар.

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар:

Хитой – 40 812,

АҚШ — 15 294,

Япония — 9 874,

Буюк Британия — 2 671,

Бразилия — 2 566 нафар.

ЖССТнинг тавсиясига кўра, коронавирусни жиловлаш ва пандемияни бекор қилишга эришиш учун дунё аҳолисининг катта қисми тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиши зарур.

Киритилди: 11:10 09.02.2023. Ўқилди: 1515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!