Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан шовқиннинг инсон ҳаётига зарарли таъсири бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари Буюк Британиянинг нуфузли “The Lancet” халқаро илмий журналида чоп этилди.
📌 Унда қайд этилишича, 85 децибелдан юқори 8 соатлик давомли шовқин юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимлари хасталикларини келтириб чиқариши мумкин.
🔎 Шунингдек, ушбу ҳолат бош мия ва эшитиш органлари ўртасидаги алоқани издан чиқариши эҳтимоли юқори. Оқибатда эшитиш қобилиятининг тўлиқ йўқолиши, қулоқда шовқин пайдо бўлиши билан боғлиқ патологиялар юзага келади.
📊 ЖССТ таҳлилларига кўра, ҳозир Европада катта ёшли ҳар етти кишидан бири тиннитусдан азият чекмоқда.
🩺 Қолаверса, баланд товушлар уйқусизлик, стресс, асаб тизими муаммолари ва иммунитет заифлашишига олиб келиши мумкин. Бу эса сурункали касалликлар ривожланиш хавфини оширади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.