Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жозеп Боррел Ғазо секторидаги зарар кўлами ҳақида гапирди

Жозеп Боррел Ғазо секторидаги зарар кўлами ҳақида гапирди

Исроилнинг ХАМАС террорчилик гуруҳи билан уруши давомида Ғазо секторида фуқаролик инфратузилмасининг 35 фоизга яқини вайрон бўлган. 60% дан ортиғи шикастланган. Дастлабки маълумотларга кўра, моддий зарар ўнлаб миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазири Жозеп Боррель Страцбургдаги Европарламент йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Еuronews.

“Ғазо секторидаги шаҳарлар Иккинчи жаҳон уруши давридаги Германиядан кўра кўпроқ жабр кўрди, қиёслашни тасаввур қилинг. Яқинда Жаҳон банки ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Европа Иттифоқи молиявий кўмагида етказилган зарарнинг оралиқ баҳоси тўғридан-тўғри зарарни тахминан 90 миллиард долларга баҳолади”, – деди Жозеп Боррель.

Киритилди: 06:27 25.04.2024. Ўқилди: 748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!