Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жоржа Мелони АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг танқидий фикрига қўшилишини айтди

Жоржа Мелони АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг танқидий фикрига қўшилишини айтди

Италия бош вазири Жоржа Мелони АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг Европага нисбатан танқидий фикрига қўшилишини билдирди

Аввалроқ Вэнс "Европа сўз эркинлиги ва демократияга садоқатидан воз кечган", дея фикр билдирган эди

"Мен бу фикрни қўллаб-қувватлайман, буни бир неча йилдан бери айтяпман. Европа ўзини бироз йўқотди", — дея таъкидлади Мелони Financial Times нашрига берган интервюсида.

Унинг фикрича, Трамп жамоасининг Европага қаратилган танқиди европаликларнинг ўзига эмас, балки "ҳукмрон синф" ва одамларга жавоб бериш ўрнига уларга ғояларни мажбурий равишда сингдираётганларга қаратилган.

Financial Times'нинг қайд этишича, Трампнинг Европа Иттифоқига нисбатан ёндашуви Мелонини қийин сиёсий вазиятга қўйган. У АҚШдаги Республикачилар партияси билан узоқ йиллик алоқаларга эга ва Трампнинг инаугурациясида иштирок этган ягона европалик етакчи.

Феврал ойида Мюнхендаги хавфсизлик конференциясида Жей Ди Вэнс Европани "ўнг қанот кучлар таъсирини чеклашга уриниш орқали демократик қадриятларга хиёнат қилганликда" айблаган эди.

Киритилди: 17:51 28.03.2025. Ўқилди: 1079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!