Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жонзотларда одамлар учун хавфли бўлган нечи мингта вирус борлигини биласизми?

Жонзотларда одамлар учун хавфли бўлган нечи мингта вирус борлигини биласизми?

Олимлар халқаро гуруҳи қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар организмида ҳар бири пандемия кўламини олиши мумкин бўлган 850 мингтагача вирус борлигини аниқлашди.

Бу борадаги маъруза биология, экология ва вирусология соҳаларида фаолият юритувчи 22 эксперт томонидан тузилган ҳамда Биотурфалик ва экотизим хизматлари бўйича ҳукуматлараро илмий-сиёсий платформада (IPBES) тақдим этилган

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўршапалаклар, кемирувчилар ва маймунсимонлар одамларга юқиши мумкин бўлган 540 мингтадан 850 мингтагача вирусга эга бўлиши мумкин. Бундай вазиятда ҳар йил пандемия кўламини олиши мумкин бўлган 5 та янги касаллик пайдо бўлиши хавфи бор.

Олимларнинг таъкидлашича, ёввойи табиатни бу касалликларнинг пайдо бўлишида айблаш нотўғри бўлади. Уларнинг фикрича, пандемиялар, жумладан, коронавирус пандемияси инсон фаолияти ва одамларнинг атроф-муҳитга таъсири оқибатида юзага келади.

“Инсон фаолиятининг иқлим ўзгариши ва биотурфаликнинг йўқолишига олиб келувчи турлари атроф-муҳитга таъсири сабабли пандемия хавфини юзага келтиради”, – дейилган маърузада.

Киритилди: 11:08 30.10.2020. Ўқилди: 1667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!