Шахмат энг кучли ақлий спорт тури сифатида дунёга танилган. Бу ўйин қачонлардир жонли "тошлар" ёрдамида ўйналганидан хабардормисиз?
Тарихда шахмат ўйинининг теaтрлаштирилган томошаси мавжуд бўлиб, жонли шахмат деб аталган. Ўйин очиқ ҳудудлар, масалан, шаҳар майдонида, стадионда белгиланган катта шахмат тахтасида ёки шу мақсадда мослаштирилган хонада ўйналган.
Биринчи ҳужжатли далиллар 1408 йил Гренадаги араб ҳукмдори Султон Муҳаммад саройида "жонли шахмат" тақдимоти бўлиб ўтганини кўрсатади.
Европада "жонли шахмат"ни XVI асрнинг иккинчи ярмида австриялик ҳарбий бошлиқ Дон Хуан ва италиялик шахматчи Паоло Бои ўйнаган.
Роcсияда Швеция қироли Густав IV нинг Петербургга келиши (1796) муносабати билан мамлакат саройида биринчи "жонли шахмат" ўйини бўлиб ўтди.
Оммавий "жонли шахмат" биринчи марта 1897 йилда Санкт-Петербург велодромида намойиш этилган. Бунда ўйин 5 соат давом этган ва дуранг натижа қайд этилган.