Бугун, 10 август куни соат 22:00 да Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, “Шайман” МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шахобчаси ҳудудида автомобилларда ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:21 да қуршаб олинган ва соат 22:30 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида “KIA BONGO”, “DAMAS” ва “GENTRA” русумли автомобиллар зарарланган.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари чиққан.