Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Johnson & Johnson коронавирусга қарши вакцинаси нархи 10 доллардан ошмаслигини айтди

A A A
Johnson & Johnson коронавирусга қарши вакцинаси нархи 10 доллардан ошмаслигини айтди

Американинг Johnson & Johnson компаниясига тегишли Janssen фармацевтика компанияси ишлаб чиқарадиган коронавирусга қарши вакцина нархи 10 доллардан ошмайди. Бу ҳақда EFE агентлиги хабар бермоқда.

Компания вакцинани олти ой ичида сотувга чиқаришни мўлжалламоқда.

"Биз вакцинани ҳамма жойда сотиб олиш мумкин бўлишини кафолатлашга ҳаракат қиламиз, унинг нархи 10 доллардан ошмайди", - деди Johnson & Johnson ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Ҳоакин Дуато.

Johnson & Johnson 2021 йил охиригача бир миллиард дозадан ортиқ вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 17:00 22.11.2020. Ўқилди: 2771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!