Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жо Такопина Трампнинг қайта сайланиш имкониятини баҳолади

Жо Такопина Трампнинг қайта сайланиш имкониятини баҳолади

AҚШ собиқ Президенти Дональд Трампга нисбатан қўйилган жиноий айблов унинг олий давлат лавозимига қайта сайланиш имкониятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Ушбу фикрни Республикачилар партияси номзодининг собиқ адвокати Жо Такопина билдирган.

Навбатдаги президентлик сайловига бир ярим ойча вақт қолганда Трампнинг қайта сайланиш имкониятини шарҳларкан, адвокат шундай дейди:

– Ҳозирги босқичда, фикримча, айблов ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Фақат айрим фуқаролар судланган ёки иши кўриб чиқилаётган номзодга овоз беришда қийинчиликка дуч келиши мумкин. Трампни қонуний жавобгарликка тортиш масаласи ҳозир “иккинчи даражали” хусусиятга эга. Бу тарафдорлар ёки мухолифлар фикрини ўзгартиролмайди.

Киритилди: Бугун 18:12. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!