Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жо Байден Бенямин Нетаняхуни Оқ уйга таклиф қилмоқчи эмас

Жо Байден Бенямин Нетаняхуни Оқ уйга таклиф қилмоқчи эмас

Журналистлар билан суҳбатда Байдендан Нетаняхунинг суд-ҳуқуқ ислоҳоти қонунчилигини олға силжишига қарши мамлакат бўйлаб ҳукуматга қарши норозилик намойишларидан сўнг Исроил энг қийин нуқтада эканлигига ишонасизми, деб сўрашди. «Улар қандай нуқтадалигини билмайман, лекин менимча, бу қийин ҳолат ва улар буни аниқлашлари керак», деди Байден.

Президент: “Умид қиламанки, у [Нетаняху] бундан воз кечади”, деб қўшимча қилди.

Аввалроқ Байдендан Исроил бош вазирини Вашингтонга таклиф қилиш-қилмаслиги сўралганда «Йўқ, яқин орада эмас”, - деб жавоб берди.

Кечқурун Твиттердаги постида Нетаняху Байденга жавоб қайтарди. Маълумотларга кўра, АҚШ босими охир-оқибат Нетаняхуни Исроил тарихидаги энг ўнг қанот ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланган суд тизимини ислоҳ қилиш режасидан воз кечишга олиб келди.

“Исроил ва Қўшма Штатлар ўртасидаги иттифоқ бузилмайди ва ҳар доим орамиздаги вақти-вақти билан юзага келадиган келишмовчиликларни бартараф этилади”, деган Нетаняху ўз постида. Демократияга путур етказаётгани ҳақидаги даъволарни рад этган исроиллик сиёсатчи унинг маъмурияти ҳукуматнинг учта тармоғи ўртасида тўғри мувозанатни тиклаш орқали демократияни мустаҳкамлаш тарафдори эканини айтган.

“Исроил ўз қарорларини чет эл, жумладан, энг яхши дўстлар босимига асосланмаган ҳолда, ўз халқининг хоҳиш-иродасига кўра қабул қиладиган суверен давлатдир", деди у. Бу афтидан, АҚШ ва Исроил ўртасидаги муносабатлар ёмонлашганидан далолат беради.

Киритилди: 20:16 29.03.2023. Ўқилди: 2680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!