Жо Байден, агар қурол Американики бўлмаса, Украина Ғарб қуролларини Россия нишонларига қўллашига рухсат беришга интилмоқда.
Нашр европалиеюк манбаларининг сўзларига асосланган мақола чоп этди.
Уларнинг фикрича, АҚШ президенти Жо Байден Украинага Ғарб қуролларидан Россия ҳудудида фойдаланишга рухсат бериш арафасида турибди, лекин қуроллар Американики бўлмаслигини хоҳлаяпти.
Байден бугун Британия Бош вазири Кир Стармер билан учрашади. Маълумки, Британия ҳукумати Россиянинг чуқур нишонларига қарши Storm Shadow қанотли ракеталарини қўллашни мутлақо мақбул деб ҳисоблайди. Бироқ, Лондон иттифоқчилар ўртасида бу масалада келишмовчиликлар бор деган таассурот қолдирмаслик учун Вашингтондан тўғридан-тўғри розиликни олишни исташи айтилмоқда.
Манбаларга кўра, Байден ҳали якуний қарорга келмаган.