Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахлик она «қулоқсиз» қизини тарбиялаш учун ғайриоддий усулдан фойдаланди

Жиззахлик она «қулоқсиз» қизини тарбиялаш учун ғайриоддий усулдан фойдаланди

Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди томонидан жуда кам учрайдиган, антиқа тоифадаги жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Каромат Ўсарова қизи Одина Мурадованинг уйдан чиқиб кетишининг олдини олмоқчи бўлиб, ҳовлисидаги темир сўрининг суянчиғига қўлидан темир занжир билан боғлаб қўяди. Бу ерда она қизини 2 кун занжирга боғлаб сақлайди.

Икки кундан сўнг, она қизини хонага олиб кириб, дераза олдидаги ёғоч устунга пўлатдан ясалган сим билан яна уч кунга боғлаб қўяди. Жами беш кун давомида ўз қизини озодликдан маҳрум қилган ҳолда сақлаб келади. Мазкур ҳолат тергов ва судда ўз исботини топган.

Судда Каромат Ўсарова қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлик билдиради ҳамда қизи Одина Мурадова ҳам фарзанд сифатида онасининг қилмишини кечириб у билан ярашганлиги сабаб, Каромат Ўсаровага нисбатан жиноят иши ярашув қўллаб ёпилган.

Киритилди: 16:42 12.06.2018. Ўқилди: 2515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!