Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахдаги кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди

Жиззахдаги кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди

Бугун Жиззахдаги кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди, ҳолат бўйича вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бирламчи маълумот берди. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати тақдим этган хабарга кўра, бугун соат 17:15 лар атрофида Жиззах шаҳар Зилол маҳалласи Мустақиллик кўчасида янгидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан бири қулаб тушган.

Ҳозирда воқеа жойига вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ва тиббиёт ходимлари етиб боришиб, ҳолатни ўрганишмоқда. 

Жиззах вилоят фавуқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, фойдаланишга топширилмаган мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати яшаш учун тураржой, пастги  2 қавати  нотураржой дукуон сифатида қурилаётган бўлган. 

Бирламчи маълумотларга кўра, воқеа оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

‼️ Ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот берилади.
 

Киритилди: 18:48 10.01.2021. Ўқилди: 4802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!