Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахдаги дўкон ва омборхонада ёнғин юзага келди

Жиззахдаги дўкон ва омборхонада ёнғин юзага келди

Бугун, 27 июнь куни соат 14:45 да Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Чинобод” МФЙ Дўстлик кўчасида жойлашган “Дўстлик деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган товуқ маҳсулотлари дўкони ва омборхона томининг 56 м.кв шифт қисми ҳамда дўкондаги маҳсулотлар ёнган.

Ёнғинга соат 14:48 да 2 та ёнғин қутқарув экипажи етиб борган, 14:53 да ёнғин ўраб олинган, 15:23 да ўчирилган.

Ёнғиндан қўшни дўконларнинг 80 м.кв майдони сақлаб қолинган. Фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Киритилди: 17:07 27.06.2022. Ўқилди: 1773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!