Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жиззахда яширин "Нексия"ларнинг тақдири ҳал бўлди

Жиззахда яширин "Нексия"ларнинг тақдири ҳал бўлди

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан қарздор "М.Т" МЧЖга нисбатан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида бир қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди. Хусусан, жамиятнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд қарздорлиги суднинг қарорига асосан ундирилиши белгиланган бўлса-да, МЧЖ раҳбарияти томонидан қонуний талабларга риоя этилмаган.

Қидирув тадбирлари натижасида "М.Т" МЧЖга тегишли бўлган "Нексия-1" ва "Нексия-2" русумли, аввал қидирувга берилган автотранспортлари аниқланиб, хатловга олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, МЧЖ раҳбарлари томонидан ушбу автотранспорларини хатлашдан яшириш мақсадида қасддан яширин ҳаракатлар содир этилган.

Ҳозирда мазкур транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган бўлиб, агар "М.Т" МЧЖ томонидан белгиланган муддатларда қарздорлик тўлиқ қопланмаса, ушбу транспорт воситалари қонунда белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилади ва сотувдан тушган пул қарздорликга йўналтирилади.

Киритилди: 10:32 16.05.2025. Ўқилди: 933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!