Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорлигининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади.
Хусусан, Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича Қарорларига асосан "Р.И" МЧЖ дан 123 млн. сўм солиқ қарзи ундириш бўйича ижро варақалари Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздорнинг нисбатан ижро иши қўзғатилиб, томонларга нусхалари юборилган.
Давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 50 миллион сўм солиқ қарздорлиги нақд кўринишида ундирилди.
Қолган қарздорликлар бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.