Жиззах вилоятида 2006 йилда туғилган талаба шахсий маълумотлар орқали товламачилик қилганликда гумон қилиниб қўлга олинган. Маълумотларга кўра, у жабрланувчига тегишли шахсий фото ва видеоларни унинг яқинларига тарқатиш билан таҳдид қилиб, уларни ошкор қилмаслик эвазига 10 миллион сўм талаб қилган.
Гумонланувчи талаб қилинган пулни олаётган вақтида ушланган. Унинг телефонидан ҳам тегишли шахсий материаллар аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.