Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда қизни фоҳишалик учун Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган аёл суд қилинди

Жиззахда қизни фоҳишалик учун Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган аёл суд қилинди

Хабарга кўра, У.Ф. 2017 йилда пул топиш мақсадида Туркияга борган. У ерда Л. исмли аёл билан танишган. Л. фоҳишахона ташкил қилиб, ёш қизларни фоҳишалик билан шуғулланиши учун шароит яратиб келган. У бир неча бор У.Ф.га ҳам фоҳишалик билан шуғулланишни таклиф қилган, лекин у рози бўлмаган. 2018 йилда У.Ф. Л.дан 400 доллар қарз олиб, Ўзбекистонга қайтган.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга келганидан сўнг Л. унга бир неча маротаба қўнғироқ қилиб, қарзини беришини талаб қилган. 2021 йил март ойи бошларида Л. унга қўнғироқ қилиб, қарзини сўраган, у эса пули йўқлигини таъкидлаган. Шунда Л. агар Туркияга 1 нафар қиз юборса, қарзидан воз кешини айтган. У.Ф. унинг шартига рози бўлган.

Маълум қилинишича, март ойида у З. исмли қизга мазкур таклифни айтган, таклифига кўнса, йўл харажатларини ўзи тўлаб беришини, у ерда ишлаган биринчи ойлик маошидан билет ҳақини тўлаб беришини, шундан сўнг ҳар бир қабул қилган «мижози» учун олган пулини тенг иккига бўлишини, у ерда тез орада бойиб кетишини таъкидлаган.

Шундан сўнг З. бу ҳақда ИИБ ходимларига маълум қилган. У жиноятни фош этишда ходимларга ёрдам беришини билдирган. Орадан бир-икки кун ўтганидан сўнг З. унга қўнғироқ қилиб, унинг шартларига рози эканини билдирган. Улар 7 апрель куни аэропортга етиб борган. Шунда У.Ф. Самарқанд халқаро аэропорти орқали Туркияга учириб юбориш вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.

Таъкидланишича, суд айбловчининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи, гувоҳларнинг кўрсатмаларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиққан. Шунга мувофиқ Ф.У. жиноят содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан қонун санкциясида кўрсатилган жазо тайинланган.

Аввалроқ Хоразмда 3 нафар қизни Дубайга фоҳишаликка юбораётганлар ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Жиззахда 3 нафар қизни Туркияга фоҳишаликка юбораётган йигит ушлангани хабар қилинган.

Киритилди: 09:20 22.07.2021. Ўқилди: 2950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!