Ўзбекистон Қозоғистондан кейинги муҳим нуқтага айланиши мумкин, деб ёзмоқда The New Arab.
Марказий Осиёнинг энг йирик иқтисодиёти бўлган Қозоғистон 2025 йил ноябрь ойида 2020 йилда Трамп воситачилигида тузилган «Иброҳим битимлари»га қўшилди.
Қозоғистон аллақачон Исроилнинг муҳим энергетика ҳамкори бўлиб, унинг хом нефть импортининг қарийб чорак қисмини таъминлайди.
Энергетикадан ташқари, икки томонлама иқтисодий алоқалар ҳам кенгаймоқда: Исроилнинг мамлакатга киритган сармояси эса сўнгги йигирма йил ичида тахминан 500 миллион долларга етганини маълум қилди.
Исроил учун Ўзбекистон катта бозор, минерал ресурслар ва минтақадаги стратегик жойлашуви билан қизиқ. 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Исроилга мис экспорти қарийб икки баравар ошган, деб ёзмоқда араб нашри.