Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жиззахда ит боласини тириклай куйдирган Хитой фуқаросига чора кўрилди

Жиззахда ит боласини тириклай куйдирган Хитой фуқаросига чора кўрилди

Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларида “Жиззахдаги заводда ҳайвонлар тириклайин куйдирилмоқда...ми?”, “Бир ҳайвон иккинчи ҳайвонни ўтда куйдирмоқда”сарлавҳаларида Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда жойлашган “Xuaxin” цемент заводи ишчиси кийимидаги шахснинг кучук боласини куйдираётгани билан боғлиқ хабарлар тарқалди.
Зафаробод тумани ИИБ ходимлари томонидан ушбу хабар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, мазкур ҳолатни содир этган шахс Хитой Халқ Республикасида туғилган, “Xuaxin” ўзбек-хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи Ман Минг эканлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Зафаробод туман ИИБ ҳодимлари томонидан Ман Мингнинг ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) кўрсатилган хуқуқбузарликни содир этганлиги туфайли маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Киритилди: 12:45 06.07.2022. Ўқилди: 4614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!