Жиззах вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ва Миллий гвардия вакиллари билан ҳамкорликда заргарлик буюмларини ноқонуний савдога чиқариш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.
Тадбир давомида фуқаролар С.Ш ва Н.Ш ҳеч қандай ҳужжатларсиз 10 млн. сўмлик тилла заргарлик буюмларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, савдо дўкони кўздан кечирилганда, у ерда дастлабки баҳолашга кўра қиймати 667 млн. сўмни ташкил этувчи, умумий оғирлиги эса 530 гр бўлган 131 дона заргарлик буюмлари борлиги ҳамда тегишли ҳужжатларсиз сақланаётгани аниқланди.
Мазкур буюмлар далилий ашё сифатида олинди ва ҳолат юзасидан тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.