"Ўзэнергоинспекция" Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Ғаллаорол туманида “Б. А. Г” МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-92 маркали автобензин маҳсулотлари давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
Қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.