Ўзэнергоинспекция Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Зомин туманида жойлашган “А.О.” МЧЖга қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган AI-92 марки автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.
Ушбу қоидабарзлиқ натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида (39,1 миллион сўм) иқтисодий санкция қўлланилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабарзлиқка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.